Ватандошларимиз Умра ибодатини кўтаринки кайфиятда адо этмоқда
Фото: Муаллиф
Айни пайтда ўзбекистонлик зиёратчилар Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, Умра ибодатини адо этишмоқда. Зиёратчиларимиз Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига етиб боргандан сўнг дастлаб замонавий автобусларда Мадина шаҳрига бориб, барча шароитга эга бўлган “PullMan Zam Zam” меҳмонхонасига жойлашди. Кейин
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бу ерда зиёратчиларимиз Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино,
Энди зиёратчиларга яратилган қулайликлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтсам. Жумладан, айнан “PullMan Zam Zam” меҳмонхонасининг танлангани ҳам биз, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар туғдирмоқда. Чунки кекса ёшдагиларнинг беш вақт
Замон талаблари даражасида жиҳозланган меҳмонхонада зиёратчилар учун уч маҳал иссиқ овқат, табиий шарбатлар, ширин пишириқлар, мева-сабзавотлар тортиқ этилмоқда. Аслида гап бунда ҳам эмас, балки ўзбекистонлик зиёратчиларга кўрсатилаётган алоҳида ҳурмат-эҳтиромдадир.
Ён-атроф, шаҳар кўчалари кечаси янада файзли, кундузи ҳам сокин ва тароватли. Замонавий ёритиш ускуналари билан таъминланган бутун ҳудуд тунда ҳам кундуздек, гўё. Аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди.
Бир сўз билан айтганда, ўзбекистонлик зиёратчилар Умра ибодатини юқори даражада адо этишмоқда. Бу эса мамлакатимизда ушбу йўналишда рўёбга чиқарилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, «Халқ сўзи».
(Саудия Арабистони Жидда шаҳридан махсус)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг