Ватан тараққиётига менинг ҳиссам

19:01 14 Декабрь 2023 Жамият
1902 0

Фото: Халқ сўзи

Қарши шаҳридаги Маънавият масканида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” мавзусидаги республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан ташкил этилган танловда 15 ёшдан 30 ёшга бўлган ижодкорлар “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика” ҳамда “Миллий мақом ва миллий эстрада” каби учта йўналишда беллашишди. Уларнинг маҳорати ҳар бир йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, адабиёт ва публицистика йўналишида Муборак туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Бибигул Адиева, “Тасвирий ва амалий санъат” йўналишида Касби туманидаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Дилноза Қиличова, “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишида эса Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси Жасмина Шералиева ғолиб деб топилди.

Тадбирда фаол иштирок этган ва турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер