Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга тушди

14:05 19 Январь 2024 Жамият
547 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б., Н.Т. ва Э.М. фуқаро А.А.га жами 5 000 АҚШ долларини 62,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 17,7 млн сўм, 5 000 россия рубли ва 25 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Қизилтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Х. жами 6 000 АҚШ долларини фуқаро Н.Ф.га 74,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 300 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай Навоий шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Қ. фуқаро Ш.Ҳ.га жами 5 500 АҚШ долларини 68,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер