UzMobile +882 билан бошланувчи рақамларни блоклади

UzMobile компанияси +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларнинг барчасини вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар берди.
«Ҳурматли UzMobile абонентлари, шуни маълум қиламизки, фирибгарлардан Сизга келиб тушаётган +882* префиксли номаълум қўнғироқларни бартараф этиш мақсадида тегишли хизматлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар вақтинчалик тўхтатиб қўйилган. Тушунганингиз учун миннатдормиз!», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлар UzMobile абонентларининг пулини ечиб олиш мақсадида уларга спам қўнғироқлар орқали оммавий ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг