"Uzbekistan Airways" Шаржага қўшимча қатновларни жорий қилади
Янги йил байрамлари муносабати билан Uzbekistan Airways 2022 йилнинг 2-3 январь кунлари Тошкентдан Шаржага ва ортга қўшимча қатновларни йўлга қўяди.
Парвозлар қуйидаги парвоз жадвалига мувофиқ амалга оширилади:
2022 йил 2 январь:
— Тошкентдан учиш (Тошкент вақти билан) 10:25, Шаржага етиб келиш 13:00;
— Шаржадан учиш (Шаржа вақти билан) 14:30, Тошкентга етиб келиш 18:40.
2022 йил 3 январь:
— Тошкентдан учиш (Тошкент вақти билан) 08:00, Шаржага етиб келиш 10:35;
— Шаржадан учиш (Шаржа вақти билан) 12:05, Тошкентга етиб келиш 16:15.
Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан,Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоиз чегирма тақдим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг