«Uzbekistan Airports»га бошқарув раиси тайинланди
Жавлонбек Умарходжаев «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда жамиятнинг расмий саҳифаларида хабар берилди.
Қайд этилишича, у 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилган эди.
Жавлонбек Умарходжаев меҳнат фаолиятини 2008 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида бошлаган. 2009-2018 йилларда МАК авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018-2021 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Тошкент-Шарқ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган. 2021-2023 йилларда «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг