Ургутда 62 метрли байроқ қад ростлади
Мамлакатимизнинг Тожикистон Республикаси билан чегарадош Ургут туманидаги Жартепа чегара пости яқинида баландлиги 62 метр бўлган давлатимиз байроғи қад ростлади. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу байроқ қад кўтарилиши муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида туман ҳокимлиги, нуроний отахону-онахонлар сўзга чиқиб, туман аҳлини муборакбод этишди.
Шунингдек, тадбир давомида ургутлик ёшлар иштирокида веломарафон ўтказилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг