Ургут ва Тойлоқ туманларига замонавий санитар техникалари топширилди
Сўнгги йилларда Самарқанд вилоятида коммунал хизматларни модернизация қилиш ва шаҳарларда ҳамда қишлоқ ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Абонентларга кўрсатиладиган санитар тозалаш хизмати сифатини ҳамда қамров даражасини ошириш, соҳадаги масъул корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида, электрон мотороллерларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан шартнома асосида 10 дона харид қилиниб, Ургут туманига топширилди.
Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан вилоят «Тоза ҳудуд» ДМга лизинг асосида 5 дона ФОТОН русумли махсус чиқинди ташувчи техникалари харид қилиниб, Ургут туманига 3 дона ва Тойлоқ туманига 2 дона аҳолини қамровини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида фойдаланиш учун топширилди.

Янги техникалар чиқиндиларни тез ва самарали йиғиш, тор кўчалар ва маҳаллаларда хизмат кўрсатиш имконини беради. Айниқса, мотороллерлар Ургут тумани марказидаги тор йўлларда чиқиндиларни йиғишда қулайлик яратади.
Янги топширилган махсус автомашиналар замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, чиқиндиларни йиғиш ва ташиш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштиради. Уларнинг техник имкониятлари юқори бўлиб, катта ҳажмдаги чиқиндиларни қисқа вақт ичида олиб чиқиш имконини беради.
Ургут ва Тойлоқ туманларига замонавий санитар тозалаш автомашиналарининг топширилиши ҳудудларни ободонлаштириш, экологик муҳитни яхшилаш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Шубҳасиз, бундай амалий ишлар натижасида тоза ва озода муҳит, соғлом турмуш тарзи ҳамда фаровон ҳаёт учун мустаҳкам замин яратилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг