Урганч шаҳрида халқаро конференция иш бошлади

14:46 20 Июнь 2022 Сиёсат
445 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун Урганч шаҳрида «Инсон-жамият-давлат» конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба» мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия иш режасига биноан Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Европа иттифоқи делегацияси кўмагида ўтказилмоқда.

Тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари, 300 дан зиёд миллий экспертлар, Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари, академик ҳамжамият ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари офлайн ва онлайн форматда иштирок этмоқда.

Даставвал Хоразм вилояти ҳокими, сенатор Фарҳод Эрманов, Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Чобану, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вақтинчалик вакили Миндаугас Качераускис сўзга чиқиб, халқаро анжуман ишига муваффақият тилади. Таъкидланганидек, айни жараёнда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва тавсияларни ўз ичига олувчи Урганч декларациясини қабул қилиш назарда тутилган.

Ушбу лаҳзаларда халқаро конференция қизғин давом этмоқда.

 

Одилбек Одамбоев,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер