Университет профессор-ўқитувчилари талабаларга китоблар улашмоқда
Тошкент давлат шарқшунослик университети томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва китобхонлик тарғиботини кучайтириш мақсадида ўзига хос ташаббус илгари сурилди.
Унга кўра, университетнинг профессор-ўқитувчилари жорий ойнинг 15 февралидан бошлаб #kitob_ulash! челленжи остида талаба-ёшларга китоблар улашмоқда.
Челленж қоидасига мувофиқ, ўқитувчи талабаларга китоб тақдим этгач, видеомурожаат орқали китоб улашишни ҳамкасбларидан бирига узатади. Жараён шу йўсинда навбатма-навбат давом этади.
Эътиборлиси, челленжга шу кунга қадар 50 га яқин ўқитувчи қўшилиб улгурди. Улар орасида университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ҳам бор.
Айни кунларда челленж университет ташқарисига кўчган.
Хусусан, бугун таълим муассасаси профессори Умида Сайдазимова университет академик лицейида таълим олаётган 2-босқич ўқувчиларига «Корея ҳаёти» номли китоблар тўпламини совға қилди ва анъанага мувофиқ челленжни ўқитувчи Ҳулкар Мирзааҳмедовага топширди.
#kitob_ulash! челленжи ижтимоий тармоқларда ҳам фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг