“United Airlines“ авиакомпанияси дастурий таъминотдаги носозлик туфайли парвозларни тўхтатгани айтилмоқда

15:43 01 Октябр 2023 Дунё
1058 0

Хабарларда ёзилишича, “United Airlines“ авиакомпаниясининг парвозлари ”тизим миқёсидаги технология муаммоси” туфайли Aмерика Қўшма Штатлари ва Канада бўйлаб ихтиёрий равишда тўхтатилган.

“Биз тизим миқёсида технология муаммосига дуч келяпмиз ва барча самолётларни учиш аэропортларида кечиктирмоқдамиз”, деди “United Airlines“ расмийлари.

Дастлабки маълумотларга кўра, парвознинг тўхтатилишига ускунанинг тўхтаб қолиши сабаб бўлган. Баъзи Aмерика манбалари авиакомпания тизимидаги компьютер носозликлари ҳақида хабар беришган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер