Ун нархи ва етказиб берилишида барқарорлик таъминланади

16:44 18 Апрель 2020 Жамият
4356 0

Асосий истеъмол маҳсулоти ҳисобланган ун бугунги кунга қадар биржа савдолари орқали барча истеъмолчиларга сотилаётган ва сотиб олинган уннинг асосий қисми республикамизнинг чекка ҳудудларига етиб бормасдан шаҳар ҳамда туман марказларида қолиб кетаётган эди. 

Ҳукуматимиз томонидан 16 апрелда  ун маҳсулоти барча ҳудуларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар билан сотилиши бўйича топшириқлар белгилаб берилди.  Бу ҳақда “Ўздонмаҳсулот” АК ​матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналарнинг 52 та тегирмон цехларида ҳар куни 6000 тоннадан ортиқ ун ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунда мазкур корхоналар омборларида 32 минг тоннадан ортиқ ун захиралари бор ва эҳтиёждан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш хажмларини ошириш имкониятлари мавжуд.

Ҳукумат топшириғига асосан, “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм қилиб белгиланди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер