Украинага F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш муддати маълум бўлди
Фото: AP
Украина F-16 қирувчи самолётларини энг яхши ҳолатда бир неча ой ичида олади. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари раҳбари Фрэнк Кендалл маълум қилди.
“Биз F-16 ёки бошқа Ғарб қирувчиларини бир неча ойдан эртароқ Украина ҳарбий-ҳаво кучларига катта миқдорда топширмаймиз”, дейди Фрэнк Кендалл.
У Вашингтон нима учун Киевга самолётлар етказиб бериш борасидаги муносабатини ўзгартиргани ҳам изоҳ берди.
“Украина ўз талабларини қондириш учун тўлиқ ҳарбий имкониятларга муҳтож бўлади, шунинг учун узоқ муддатни ўйлаш вақти келди”, деб тушунтирди АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари раҳбари.
Шу билан бирга, Фрэнк Кендалл Украинадаги жанговар ҳаракатлар жараёнига таъсир ўтказа олмаслигига ишора қилди. Унинг фикрича, самолётларнинг берилиши тенгликни тубдан ўзгартирмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг