Украинада сафарбарликдан қочишга уринган 47 киши қўлга олинди

03:53 22 Июнь 2024 Дунё
489 0

Украина чегарачилари жума куни мамлакатни ноқонуний равишда тарк этишга ва Украина Қуролли кучлари сафига чақирилмасликка уринган сафарбарлик ёшидаги 47 нафар эркакни қўлга олган. Бу ҳақда «Биз Украина» телеканали журналист Виталий Хлаголага таяниб хабар берди.

«47 нафар эркак чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган вақтда қўлга олинди», — дейилади телеканал хабарида.

Қайд этилишича, Одесса вилоятидаги Обжилое аҳоли пункти ҳудудида бешта транспорт воситаси – тўртта микроавтобус ва бир эскорт машинаси аниқланган. Мамлакатни тарк этишни хоҳловчиларга етти нафар конвой ташкилотчиси ҳамроҳлик қилган.

Журналистнинг сўзларига кўра, ташкилотчилар қочишни режалаштирган ҳар бир эркакдан 5 мингдан 10 минг долларгача пул олишни режалаштирган.

Украинада сафарбарликни кучайтириш ҳақидаги қонун 18 майдан кучга кирди. Ҳужжат ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган барча шахсларни ҳужжат кучга кирган кундан бошлаб 60 кун ичида ҳарбий хизматга чақириш бўлимида ўз маълумотларини янгилаш мажбуриятини юклайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер