Украина қайта тиклаш учун 500-600 миллиард евро керак бўлади — Еврокомиссия

00:16 12 Май 2022 Дунё
1054 0

Фото: Reuters

Еврокомиссия (ЕК) вице-президенти Валдис Домбровскис Европа Иттифоқи Украинани қайта тиклаш учун зарур бўлган маблағнинг муҳим қисмини қоплашга тайёрлигини маълум қилган. Бу ҳақда «Politico» нашри ёзмоқда

Домбровскиснинг айтишича, ЕК Украинани тиклаш учун 500 дан 600 миллиард еврогача маблағ зарур бўлади.

«Инфратузилмани реконструкция қилиш халқаро ҳамжамиятдан мувофиқлаштиришни талаб қилади ва биз уни амалга оширишга тайёрмиз. Европа Иттифоқи реконструкция жараёнида Украинанинг эҳтиёжларини қондириш учун катта ва жуда муҳим ёрдам беради», дейди Домбровскис.

Еврокомиссия вакилининг қўшимча қилишича, Брюссел Украинани бўлажак қайта қуришни Киевнинг Европа Иттифоқига кириши учун зарур бўлган таркибий ислоҳотлар билан боғлайдиган таклифни илгари сурмоқчи. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Украина учун бирдамлик траст фондини яратиш устида ишлашни давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер