Украина биринчи баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
Фото: Newsweek
Киев ўзининг мамлакатда ишлаб чиқарилган ўзининг илк баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди, деб маълум қилди президент Владимир Зеленский Киевдаги матбуот анжуманида. Бу ҳақда «Newsweek» хабар берди.
Маълум бўлишича, Украина Россия билан давом этаётган можаролар шароитида мудофаа технологиялари бўйича ўсиб бораётган имкониятларини кўрсатиб қўйиш мақсадида бу синовларни ўтказган. Ракета синови Украинанинг ҳарбий стратегияси учун узоқ муддатли ҳаракат режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров Россиянинг дрон ҳужумларига қарши туриш учун мамлакат ўз қуролларини ишлаб чиқариши зарурлигини билдирган. Киев Ғарб иттифоқчиларидан узоқ масофага учувчи ракеталарни олган бўлса-да, Россия ҳудудида улардан фойдаланишга чекловлар уларнинг самарадорлигини чеклайди. Украинанинг ўз ҳарбий технологиясини ривожлантиришга эътибор қаратиши ушбу чекловларни енгиб ўтишга қаратилган.
Хавфсизлик бўйича эксперт Виктория Вдовиченко Украина ҳарбий технологиялар инновациялари марказига айланиб бораётганини таъкидлаб, уни «ҳарбий Силикон водийси»га қиёслади.
Қайд этиш керакки, Украина компаниялари дрон тизимлари каби илғор мудофаа технологияларини фаол ишлаб чиқармоқда. Зеленский Украина мудофаа саноатининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган, аммо янги ракета ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Шунингдек, Украина раҳбари мамлакат жорий йилда 2 миллион донагача дрон ишлаб чиқариши мумкинлигини айтиб ўтган. Шунга қарамасдан, буни ким ёки қайси давлат молиялаштириши номаълумлигича қолган.
Украиналик генерал Александр Сырскийнинг хабар беришича, украиналик қўшинлар Россия назоратидаги 500 квадрат милялик ерни эгаллаб олган. Ушбу ҳарбий муваффақиятлар Россия кучларини Покровск ва Курахов каби муҳим ҳудудлардан чалғитиш бўйича кенгроқ стратегиянинг бир қисмидир.
Аввалроқ, Маккада қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг