Укасининг пулларини ўғирлаган ака қонун олдида жавоб беради

21:55 13 Октябр 2020 Жамият
885 0

2020 йилнинг 11 октябрь куни соат 10:40 да 27 ёшли Т.Ш. укаси 26 ёшли Х.Н.нинг Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчасида жойлашган хонадон эшигини ўзида бўлган калит билан очиб кириб, ётоқхонадаги жавонда бўлган 8.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «в» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Дастлабки тергов жараёнида Т.Ш. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган, етказилган моддий зарар ўрни тергов жараёнида тўлиқ қопланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер