Уйқу ва иммунитет. Улар ўзаро қанчалик боғлиқ?

09:42 15 Октябр 2020 Жамият
1826 0

Иммунитет билан уйқу бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Шу боис, инсон уйқуга тўймаса, иммунитети жиддий хавф остида қолади. Демак ҳар куни меъёрида ухланг.

Янги туғилган чақалоқ кейинги 3 ой мобайнида бир суткада 14-17 соат ухлаши зарур.

11 ойлик гўдакларнинг суткалик уйқу миқдори эса 12-15 соат чўзилади.

1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болажонларнинг кунлик уйқу соатлари 11-14 соат бўлиши мақсадга мувофиқ.

3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар эса кун давомида 10 соатдан 13 соатгача дам олишлари керак бўлади.

Мактаб ёшидаги болаларнинг суткалик уйқу соатлари 6 соатдан кам бўлмаслиги тавсия қилинади. Улар ҳаттоки 13 соатгача дам олишлари лозим.

14 ва 17 ёш оралиғидаги ўсмирлар 9 ёки 10 соат ётиб дам олишлари керак.

18-25 ёш оралиғидаги инсонларда суткалик уйқу миқдори 7 соатдан 9 соатгача чўзилиши жуда фойдали. Бунга 26 ва 64 ёш оралиғидаги инсонлар ҳам амал қилсалар бўлади.

65 ёшдан юқори бўлган кекса инсонлар эса кун давомида камида 8 соат ухлашлари лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер