Уйида 124 та илон сақлаган одам илон чақиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди

20:31 14 Апрель 2022 Дунё
2918 0

Архив сурат

АҚШнинг Мериленд штатида яшовчи 48 ёшли эркак уйида 124 та илон сақлаган ва улардан бирининг чақиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда «NBC Washington» хабар бермоқда.

«Илонлар шинавандаси»нинг ғойиб бўлганини қўшниси пайқаб қолган. Маълум муддат кўринмай қолганидан кейин у қўшнисининг уйини деразасидан қараган ва ерда ётганини кўрди. Кейин тез ёрдам чақирган.

Полиция етиб келганида, эркак ҳаётдан кўз юмиб бўлган эди. Унинг уйида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 124 та илон топган. Қафасларда сақланган ушбу илонлардан бирининг узунлиги тўрт метрга етади.

Полиция маълумотларига кўра, эркак бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган. Ўлимга илон чақиши сабаб бўлган.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш хизмати вакиллари судралиб юрувчиларнинг катта тўпламини ўрганиб чиқиб, уларининг баъзилари сақлаш тақиқланган заҳарли турлар эканлигини аниқлашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер