Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади

10:24 29 Ноябрь 2023 Жамият
156 0

Қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтимизнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.

Учтепа туманида 29 ноябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:

— 13-мавзедаги 6 та кўп қаватли уйлар, 480 та ерли хонадонларда;

— Улгуржи истеъмолчилар — 2 та.

Яккасарой туманида 30 ноябрь 11:00 дан 17:00 гача:

— «Қушбеги» маҳалласи;

— «Мерос» маҳалласи;

— «Тўқимачи» маҳалласи;

— «Муҳандислар» маҳалласи;

— Улгуржи истеъмолчилар — 42 та.

Бектемир туманида 30 ноябрь 10:00 дан 18:00 гача:

— Ҳусайн Байқаро маҳалласи;

— «Бектемир» маҳалласи;

— «Олтинтопган» маҳалласи;

— Абай маҳалласи;

— «Мусаффо» маҳалласи;

— «Соҳил» маҳалласи;

— Улгуржи истеъмолчилар — 284 та.

«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер