“Учар сигир” сотувга қўйилди
Беларусь мудофаа вазирлиги ўз тасарруфидаги МИ-26 вертолётларидан бирини сотувга қўйди. Унинг нархи 7 миллион долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Айни пайтда давлат армияси ҳисобида “учар сигир” деб ҳам аталувчи бундай улкан вертолётлардан 4 та.
Маълумот учун, МИ-26 вертолёти 1977 йилда биринчи парвозини амалга оширган бўлса, 1984 йилдан уни ялпи ишлаб чиқариш бошланди.
2011 йил ҳолатига 316 дона вертолёт ишлаб чиқарилган бўлиб, 40 донаси экспорт қилинган. Ўзбекистонда ҳам 1 дона МИ-26 вертолёти мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг