Уч мамлакат энергетика вазирлари муҳим масалаларни муҳокама қилишмоқда
Айни пайтда Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси энергетика вазирларининг минтақада сув-энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашув доирасида қўшни давлатлар билан трансчегаравий гидроэнергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, «Қамбарота-1» ГЭС лойиҳаси ҳамда сув-энергетика соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш, куз-қиш мавсумида ҳамкорлик қилиш ва электр энергияси ҳамда бошқа ресурсларни ўзаро етказиб бериш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг