Уч йиллик кафолат бир ойга ҳам бормади

16:22 29 Январь 2019 Иқтисодиёт
2330 0

Иллюстратив фото

Амударё тумани Манғит шаҳри Абдулла Қаҳҳор кўчасида яшовчи фуқаро Б.Хаитбаевнинг, 2018 йил 1 ноябрь куни Манғит шаҳри Деҳқон бозорида жойлашган дўкондан 2 500 000 сўмга “Roison” компанияси телевизорини 3 йил кафолат муддати билан сотиб олганлиги, лекин орадан бир ой ўтар-ўтмас, яъни шу йилнинг декабрь ойида телевизор ишдан чиққанлиги ҳақидаги мурожаат “Ишонч телефони” 1091 орқали рўйҳатга олинди. 

Ушбу мурожаат бўйича Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан суруштирув ишлари олиб борилди ва вазият ўрганиб чиқилди. Истеъмолчи ҳақлиги аниқлангач, сотувчи билан истеъмолчи ҳуқуқлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди ва носоз телевизор янгисига алмаштириб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер