Туркманистоннинг собиқ президенти дунё давлатларини БМТга тинчликни таъминлашда ёрдам беришга чақирди
Архив сурат
Туркманистоннинг собиқ президенти, амалдаги давлат раҳбарининг отаси, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Анталия дипломатик форумида дунё давлатларини БМТга тинчликни таъминлашда ёрдам беришга чақирди. Бу ҳақда рус тилида чоп этиладиган “Нейтрал Туркменистан” газетаси ёзмоқда.
“Биз БМТга унинг таъсисчилари томонидан белгилаб берилган асосий вазифани — умуминсоний тинчлик, тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ва тараққиётни таъминлашда ёрдам беришимиз керак. Бу нафақат бизнинг маънавий бурчимиз, балки бугунги кунда дунёда пайдо бўлаётган хавф ва таҳдидларни реал ҳамда холис баҳолаш масъулиятимиз билан бевосита боғлиқ”, — дейди Бердимуҳамедов.
Унинг сўзларига кўра, бошқа халқаро тузилмалар ва бирлашмаларнинг БМТ билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш, шунингдек, минтақавий ваколатхоналар ва БМТ агентликларининг роли ва функцияларини ошириш зарур.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг