Туркиянинг "MNG Airlines" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам юк ташиш қатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Туркия Республикасининг "MNG Airlines" авиакомпаниясига 2021 йил 26 майда 98-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу рухсатномага мувофиқ "MNG Airlines" авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига Истанбул – Навоий – Истанбул йўналишида мунтазам юк ташиш парвозларни амалга оширади.
Авиакомпания юк ташиш парвозларини Airbus 300-600, Airbus 330-200 ва Airbus 330-300 ҳаво кемаларида амалга оширади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг