Туркиялик инвестор билан қўшма лойиҳа ишлаб чиқилмоқда

15:21 12 Январь 2021 Иқтисодиёт
512 0

Жорий йилнинг 12 январь куни «BMB TRADE GROUP» компанияси раҳбарияти «ADAGA FOOD AND CONSALTING Industry Cо» (Туркия Республикаси) делегацияси билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар ҳамкорликда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, жумладан, Туркиядан биоорганик ўғитларни олиб кириш ва самарасини текшириш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тажриба майдонларини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди.

Маълумки, Туркиянинг «ADAGA Food and Consulting Industry Inc. Co» компанияси 2011 йилда ташкил қилинган ва унинг асосий мақсади хитозан асосида биоорганик ўғитлар ишлаб чиқарилишини ривожлантиришдан иборат. Компанияда юқори малакали муҳандис, кимёгар ва агрономлар фаолият олиб боради. «ADAGA Food and Consulting Industry Inc. Co» истиқболда ишлаб чиқарилган биоорганик маҳсулотларини Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларига етказиб беришни режалаштирмоқда.

Учрашув якунида томонлар 13 январь куни Жиззах вилояти Арнасой туманига ишчи ташрифни ташкил қилиш ва ўзаро манфаатли қўшма инвестициявий лойиҳани батафсил ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер