Туркияда юз берган автобус ҳалокатида оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди

02:46 27 Май 2024 Дунё
3367 0

Туркия жануби-шарқидаги Мерсин вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 39 киши тан жароҳати олди, ўн киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.

Аввалроқ, ОАВ маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, 11 киши ҳалок бўлгани ва 30 дан ортиқ киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди.

«Диёрбакирдан Истанбулга кетаётган йўловчи автобуси, Мерсин вилоятининг Тарсус туманида 2 та енгил автомобиль ва 1 юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Афсуски, 10 киши ҳалок бўлди, 39 киши тан жароҳати олди», дейди Ерликая.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер