Туркияда умумий майдони 5 минг квадрат метрга тенг ер ости шаҳри топилди
Архив сурат
Туркиянинг Коня музофотида қурувчилар иш вақтида ер ости шаҳрини аниқлади. Бу ҳақда маҳаллий «Анадолу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, дастлабки маълумотларга кўра, унинг умумий майдони 5 минг квадрат метрга етиши мумкин. Топилма милодий VIII асрга оидлиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, қурувчилар ер остида 20 квадрат метр майдонга эга бинони топишган. У туннеллар тармоғи билан ўзаро боғланган. Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг