Туркияда кучли зилзила содир бўлди. Қурбонлар бор
Эгей денгизида 7,0 балли зилзила содир бўлди. Кучли силкинишлар Туркиянинг Измир ва Истанбул шаҳарларида ҳамда Греция пойтахти Афина ва Крит оролида сезилган.
Зилзиладан сўнг Измирдаги кўчаларнинг бир қисми сув остида қолган, камида 20 та бино вайрон бўлди. Қурбонлар борлиги айтилмоқда.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Измир шаҳрида тошқин ва вайронагарчиликларга олиб келган зилзиладан сўнг баёнот берди.
У зарар кўрган барча одамларга мурожаат қилиб, мамлакатнинг барча кучлари уларни қўллаб-қувватлаш учун юборилганлигини айтди.
«Биз минтақада зарур ишларни бошлаш учун чоралар кўрдик. Унда барча тегишли муассасалар ва вазирлар иштирок этмоқда», деган давлат раҳбари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг