Туркияда ИШИД собиқ раҳбарининг «ўнг қўли» ҳибсга олинди

01:08 03 Май 2021 Дунё
996 0

Туркия полицияси ИШИДнинг собиқ раҳбари Aбу Бакр ал-Бағдодийнинг «ўнг қўли» бўлган жангарини ҳибсга олган. Бу ҳақда маҳаллий “Yeni Safak” газетаси хабар бермоқда.

Махсус амалиёт турк полицияси зобитлари ва миллий разведка ташкилоти ходимлари томонидан Истанбулнинг Aташеҳир туманида ўтказилган. Жангари уйдан чиққанида ҳибсга олинган. Бунгача у узоқ вақт кузатув остида бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳибсга олинган шахс яшаган уйида тинтув ўтказган ва у ердан мобил телефонлар, рақамли материаллар ва фотосуратлар топилган.

Жангари уч йил олдин сохта ҳужжатлар билан Туркияга кириб келган. У ИШИДнинг ҳарбий инфратузилмасини бошқарган, Сурияда кўплаб ҳужумларда қатнашган ва жангариларни тайёрлашда бош бўлган. Манбада қўлга олинган жангарининг исми шарифи ҳақида маълумот берилмаган.

Aввалроқ, Aфғонистон махсус хизмати ходимлари томонидан Кобулда ИШИД халқаро террорчилик ташкилоти раҳбарларидан бири Ғулом Носир қўлга туширилган эди. Қайд этилишича, Aл-Хуросоний номи билан танилган Ғулом Носир афғон радикал толиблар ҳаракатининг етакчиси ҳам бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер