Туркия президентлигига собиқ номзод сайловнинг навбатдаги босқичида Эрдоғанни қўллаб-қувватлайди
Фото: AP
Туркия президентлигига собиқ номзод Синан Оган президентлик сайловининг иккинчи босқичида амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Синан Оган бугун сайловнинг иккинчи босқичида Президент Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини эълон қилади”, дейилади манбада.
Шу йилнинг 14 май куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи босқичида Эрдоған 49,5 фоиз овоз билан Қиличдароғлуни (44,89 фоиз) ортда қолдирган эди. Оган эса 4,32 фоиз овоз тўплаган.
Аммо номзодлардан бирортаси 50 фоиздан кўп овоз олмагани учун сайловнинг иккинчи босқичини ўтказишга қарор қилинди. Сиёсий тадбир шу йилнинг 28 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг