Туркия Исроилнинг БМТга аъзолигини тўхтатиб туришга чақирди

21:42 16 Апрель 2026 Дунё
173 0

Туркия парламенти раиси Нуман Қуртулмуш Исроилнинг фаластинликларга нисбатан юритаётган сиёсати сабабли унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги (БМТ) аъзолигини тўхтатиб туришга чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Қуртулмуш Исроил расмийлари фаластинликлар устидан суд қилиш тартибларини ўзгартириб, ҳукм чиқариш ҳуқуқини ҳарбий судларга топширганини қайд этди.

«Ҳарбий судлар томонидан чиқарилган бундай ўлим жазоларини қандай қилиб ҳақиқий деб ҳисоблаш мумкин? Битта мамлакатда фаластинликларга нисбатан бир қонунни, исроилликларга нисбатан эса бошқа қонунни қўллаш — апартеид эмасми? Жанубий Африканинг БМТга аъзолиги ўз вақтида апартеид режими туфайли тўхтатиб қўйилгани каби, бугун Исроилнинг БМТдаги аъзолиги ҳам тўхтатилиши ва унинг апартеид режимига чек қўйилиши керак», — деди спикер Истанбулда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси сессиясининг очилишида сўзлаган нутқида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер