Туркия Индонезияга «Хон» баллистик ракеталарини етказиб беради

23:43 10 Ноябрь 2022 Дунё
1118 0

Фото: Roketsan/thedefensepost.com

Туркиянинг ракета ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Roketsan» ҳарбий-саноат компанияси Индонезия Мудофаа вазирлиги билан мамлакатга масофадан туриб нишонларга зарба бера оладиган янги «Хон» баллистик ракеталарини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. 

Манбага кўра, келишув Жакартада бўлиб ўтган «Indo Defense Expo & Forum» доирасида имзоланган. Шартнома қиймати ва етказиб бериш ҳажми ошкор этилмаган.

Ракетани мижознинг хоҳишига кўра ғилдиракли воситадан ва бошқа тизимлардан учиришга мослаштирилиши мумкин. У 280 километр узоқликдаги нишонни йўқ қилиш имкониятига эга.

Нашрга кўра, Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари Туркиянинг «Atmaca» кемага қарши ракета тизимларига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркияда ишлаб чиқарилган баллистик ракеталар парвоз масофасини оширилишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг «Тайфун» ракетаси синовлар давомида 561 км масофани кўрсатган. Бироқ бу чегара эмас.

Эрдоған, шунингдек, яқинда Туркиянинг «Cenk» ва «Traveler» ракеталари ҳақида «яхши хабар» бўлишини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер