Туркия ғарбида самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Фото: cnnturk.com
Туркия ғарбидаги Бурса шаҳрида бир двигателли самолёт қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди.
Шаҳар маъмуриятининг журналистларга маълум қилишича, ҳодиса оқибатида ҳар икки учувчи ҳам ҳаётдан кўз юмган. Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Самолёт уйлар орасига қулаб тушган. Расмийларнинг қайд этишича, бундан турар-жой биноларига ҳам зарар етган. Самолёт ерга зарб билан урилиши оқибатида ёниб кетган. Фавқулодда вазият жойи полиция томонидан ўраб олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг