Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бошланди

12:36 11 Ноябрь 2022 Жамият
756 0

Фото: Халқ сўзи

Айни дақиқаларда Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммитининг асосий тадбири, Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда 5 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи - Туркманистон ва Венгрия мамлакатлари раҳбарияти иштирок этмоқда.

Шунингдек, саммитда ташкилот Бош котиби, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) бош котиби, Халқаро туркий академия президенти в.б., Туркий мерос ва маданият фонди президенти, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси ҳам қатнашмоқда.

Тадбирда ташкилот доирасида сиёсий-иқтисодий, транспорт, маданият ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Самарқанд саммитида ўндан ортиқ ҳужжат имзо учун киритилиши режалаштирилмоқда. Тадбирнинг асосий ҳужжати бу - аъзо мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мужассамлашган позициялари ўз ифодасини топган Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити Декларациясидир. Унда минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгилаб берилган.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер