Туризм таълимида ОТМ талабалари учун қўшма таълим дастурини ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва Беларус спорт ва туризм вазири Сергей Ковалчук билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон ва Беларус ўртасида сўнгги йилларда туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва тадбирларни сарҳисоб қилиб, кейинги йилларда соҳанинг истиқболли йўналишларида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни батафсил муҳокама қилдилар.
Туризм соҳасида икки давлатдаги етакчи олий таълим муассасалари талабалари учун 2+2 қўшма таълим дастури, тажриба курсларини ташкиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг