Андижондаги туризм қишлоғида осма кўприк қурилмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Хўжаобод туманида жойлашган Имом ота қишлоғи туризмга ихтисослашган бўлиб, бу масканда зиёратгоҳ, “Орзу” ғори ва бошқа ўнга яқин сайёҳлик манзиллари мавжуд. Тоғ ёнбағридаги ушбу ҳудудда аксарият хонадонлар сайёҳларга хизмат кўрсатиш фаолияти билан машғул. Зеро, қишлоққа бир йилда ўн минглаб ҳамюртларимиз келади. Шу боис янгидан-янги лойиҳалар амалга оширилмоқда, улардан бири осма кўприкнинг барпо этилишидир.

— Туризм қишлоғида саёҳатчилар учун барча шароитлар яратилган, — дейди туман ҳокими Жамшидбек Бозорбоев. — Савдо расталари, овқатланиш шохобчалари, аттракцион, чойхона, масжид, транспорт хизмати, дала ҳовли, бассейн кабилар шулар жумласидандир. Янги қурилаётган осма кўприк бутун қишлоқни кузатиш билан бир қаторда, ўзгача кайфият бағишлайди, деган умиддамиз.

45 метр баландликдаги ушбу кўприк 300 метр узунликда бунёд этилиб, ундан бир пайтнинг ўзида 45 нафар сайёҳ фойдаланиши мумкин бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг