Туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилинади
Бу ҳақда кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.
Йиғилишда ер ажратилиши ва ундан фойдаланилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилинади. Вилоят ҳокимининг ер муносабатларига доир барча қарорлари адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Шу билан бирга ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари соҳада қонун устуворлигини таъминлаш шарт эканига яна бир бор урғу бериб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг