Трек бўйича мамлакат чемпионати яқин
Фото: olympic.uz
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, шу йилнинг 5 — 10 октябрь кунлари пойтахтимиздаги трек базасида велоспортнинг ушбу йўналиши бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтади. Ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган мазкур турнирда республикамизнинг сара ёш иқтидор эгалари баҳслашадилар.
Таъкидлаш жоиз, бу галги чемпионат аввалгиларига қараганда Олимпия дастурига кўпроқ аҳамият қаратилиши билан фарқ қилади. Турнирни яккалик таъқиб пойгаси дастури очиб берса, кейинчалик скретч бўйича гуруҳ пойгаси, жамоавий спринт ва таъқиб пойгаси, темпо, мэдисон, очколар бўйича гуруҳ пойгаси каби йўналишлар ҳам ўтказилади.
Мазкур чемпионат мураббийлар штаби учун янги мавсум олдидан кучли захира спортчиларини саралаш, уларнинг имкониятларини кўздан кечириш, ўсмирлар терма жамоаси таркибини аниқлаб олиш учун алоҳида аҳамиятли.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг