Трамп Куба АҚШнинг навбатдаги нишони бўлишини маълум қилди

15:02 28 Март 2026 Дунё
579 0

Америка етакчиси Дональд Трамп Куба АҚШнинг навбатдаги нишони бўлишини баён қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.

— Мен буюк қуролли кучларни яратдим. Улардан фойдаланишга тўғри келмайди, деб айтгандим, лекин баъзида уларни ишга солишга мажбур бўляпмиз. Ва айтганча, Куба навбатдагиси, — деди республикачи Майамидаги инвестиция форумидаги чиқиши чоғида.

Шу билан бирга, Трамп Вашингтоннинг Кубага нисбатан келгуси ҳаракатлари тафсилотларини очиқлаб ўтирмади.

Бундан олдин АҚШ Президенти Вашингтон Куба мақомини ўзгартиришнинг турли вариантларини, жумладан, у ерда назорат ўрнатишни кўриб чиқаётганини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер