Трамп хаёлий амбициялари билан минтақани беқарорликка тортди — Ларижоний
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ президенти нотўғри қарорлари ортидан Исроил манфаатларига хизмат қилаётганини таъкидлади.
Ларижонийнинг сўзларига кўра, Дональд Трамп хаёлий амбициялари билан минтақада беқарорлик келтириб чиқарган.
«Трамп америкаликлар қурбон бўлиши мумкинлигидан хавотир билдираётганини айтмоқда. У Исроилнинг куч-қудратга интилиши йўлида америкалик ҳарбийларни қурбон қилди», — деган Ларижоний.
Шунингдек, у янги уйдирмалар орқали ўз шахсий сиёсий манфаатлари ортидан келадиган оқибатларни америкалик аскарлар ва уларнинг оилалари зиммасига юклаётганини қўшимча қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг