Трамп Ҳўрмуз бўғози орқали нефть етказиб бериш тўхтатилса, Эронга зарбаларни кучайтириш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп агар Теҳрон Ҳўрмуз бўғози орқали нефть етказиб беришни тўсишда давом этса, Қўшма Штатлар Эронга нисбатан анча кучлироқ зарбалар беришини маълум қилди. Тегишли баёнот унинг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
«Агар Эрон Ҳўрмуз бўғозида нефть оқимини тўхтатадиган бирор бир ҳаракат қилса, АҚШ унга ҳозиргача бўлган зарбалардан 20 баравар кучлироқ зарба беради», — деб ёзди Америка етакчиси.
Республикачи президентнинг қўшимча қилишича, АҚШ шунингдек, «осон вайрон қилинадиган нишонларни» йўқ қилади ва бу Эроннинг давлат сифатида қайта оёққа туришини деярли имконсиз ҳолга келтиради.
«Уларнинг бошига ўлим, олов ва ғазаб ёғилади. Лекин мен бундай бўлмаслигини умид қиламан ва дуо қиламан!» — дея таъкидлади Трамп.
Аввалроқ хорижий ОАВ Эрон Форс кўрфазидаги тижорат кемаларидан хавфсизлик учун ҳақ талаб қилишни бошлаш ниятида экани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг