Тожикистонлик 15 ёшли бола ногиронлар учун квадратцикл ишлаб чиқди
Тожикистонлик 15 ёшли Маҳмуджон Ризоев одамлар ҳаётини енгиллаштира оладиган ўзиюрар қурилма йиғди.
Қайд этилишича, газ ва тормоз руль қисмига ўрнатилган. Мотор блоки эса қуёш панеллари ва генератор томонидан қувватланади. Йигит машинани 3 ой давомида йиғган. Ғоя муаллифи ихтироси одамлар учун фойдали бўлишини хоҳлашини айтади. Унинг келгуси режалари тоғли ҳудудлар учун чироқ яратиш эканлигини маълум қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг