Тожикистонда фирибгарлар Юлдуз Усмонованинг фейк-концертини уюштиришди. Саҳнага ясама соч кийган эркак чиққани маълум бўлди.

16:50 27 Декабрь 2019 Маданият
1235 0

Тожикистонда фирибгарлар томонидан Юлдуз Усмонованинг сохта концерти ташкил этилди. Улар ҳатто бунинг учун 300дан ортиқ чипта сотиб, 11 минг доллар ишлаб олишга ҳам муваффақ бўлишди. Воқеа Голливуднинг криминал драмаларига ўхшаб кетади.

Тожикистондаги оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бир неча ҳафта олдин мамлакатнинг Сўғд вилоятидаги Истравшан шаҳарчасида бу ерга 25 декабрь куни ўзбкистонлик машҳур санъаткор Юлдуз Усмонова концерт дастури билан келиши ҳақидаги эълон пайдо бўлган.

Концерт ташкилотчилари сифатида эса Жамшид деган шахс номидан Тожикистон фуқаролар чиқишган. Фирибгарлар чипталарни 350 сомоний(қарийб 36 доллар)дан сотишни бошлашган.

Ҳаммаси бўлиб 300 дан зиёд чипта сотилган.

Концерт куни у бўлиб ўтадиган “Садбарг” ресторанига қўшиқчининг мухлислари йиғилишади. Лекин саҳнага улар суйган санъаткор эмас, балки ўзбекистонлик пародиячи эркак ясама соч тақиб чиқади. Мухлислар нимадир ўхшамаганини пайқаб, саҳнадаги одам Усмонова эканлигига аста-секин ишонч ҳосил қилишади. Ҳақиқий қўшиқчи ўз Instagram каналида Тошкентдан туриб тўғридан-тўғри эфирга чиққанини кўришгандан сўнг, улардаги фейк-юлдузга нисбатан шубҳа-гумонлар янада кучайиб кетган.

Қолаверса, чипта матнидаги қўпол хатоларни ҳам аниқлашган. Масалан, унда декабрь сўзи “декабир”, “контроль” сўзи “кантроль” кўринишида ёзилган.

Алданган мухлислардан бири эса ҳақиқий Юлдуз Усмонованинг менежери билан тўғридан-тўғри боғланган. У эса ўзбекистонлик қўшиқчи Тожикистонда эмаслигини билдирган. “Йўқ, Тошкентдамиз. Йўғей, бу Юлдуз Усмонова эмас-ку”, — деб жавоб ёзади менежер хафа бўлган томошабинга.
 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер