Товламачи гугуртфуруш қўлга олинди
Иллюстратив фото
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Я.нинг аризасига асосан тумандаги “K.P” МЧЖ биносида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир чоғида фуқаро С.И. мазкур жамият мансабдор шахсларини устидан Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиш орқали қўрқитиб, товламачилик йўли билан 7.000 қути гугурт маҳсулоти ёки 70.000 АҚШ доллари беришни талаб қилиб, шундан 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг