«Тошшаҳартрансхизмат»га янги раис тайинланди
Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»
Санжар Сатторов «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Санжар Сатторов 1979 йил 15 ноябрда Бухоро вилоятида туғилган. У 2001 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтининг бакалавр босқичини, 2005 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтида магистратура босқичини автотранспорт воситаларидан фойдаланиш, автотранспортда халқаро юк ташиш йўналишини тамомлаган.
Сатторов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг турли лавозимларида, Транспорт вазирлиги тасарруфидаги Узаутотранс Сервиcэ МЧЖ бош директори, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари ҳамда Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг