Тошкентга Беларусдан электробус олиб келинди

11:30 05 Сентябр 2019 Жамият
770 0

“Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш режалаштирилган эди. Шунга мувофиқ бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар эса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2 та жойда электробусни қувватлаш шохобчалари ўрнатилди.

Яқин кунларда электробусни қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктириш режалаштирилмоқда.

Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер