Тошкентдан Нью-Йоркка ва ортга қайтувчи рейсларга 20 фоиз чегирма эълон қилинди

16:33 24 Октябр 2023 Жамият
186 0

Uzbekistan Airways Тошкентдан Нью-Йоркка ва ортга қайтувчи рейсларга 20 фоиз чегирма эълон қилди.

"Бу ажойиб шаҳарни нафақат орзуларингизда, балки ўз кўзларингиз билан кўриш вақти келди! Uzbekistan Airways 2024 йилнинг 21 январидан бошлаб 2024 йилнинг 29 февралига қадар Тошкентдан Нью-Йоркка ва ортга амалга ошириладиган авиақатновлар авиачипталарига 20 фоиз чегирма тақдим этади.

Чегирмали авиачипталарни жорий йилнинг 30 ноябрига қадар www.uzairways.com сайтида, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер