Тошкентдан Мюнхенга авиақатновлар йўлга қўйилади

11:54 15 Август 2023 Жамият
3117 0

Фото: Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways Тошкент – Мюнхен – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания расмий саҳифаларида хабар берилган.

Хабарда қайд қилинишича, Германия мегаполисига 29 октябрдан бошлаб парвозлар ҳафтасига икки марта: чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. 
 
Авиачипталарни 15 августдан бошлаб расмий веб-сайтда 3% чегирма билан, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер