Тошкентдаги жамоат транспортларида карантин қоидалари кучайтирилади
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида карантин қоидалари кучайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.
Хабарга кўра, сўнгги кунларда мамлакатда коронавирусга чалингган беморлар сони ортиб бораётгани сабабли «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ жамоат транспортларида бир қатор чекловлар жорий қилмоқда. Қайд этилишича, ҳайдовчиларнинг тана ҳароратлари доимий назоратга олинади, дезинфекция ишлари янада кучайтирилади.
Шунингдек, эндиликда ниқобсиз йўловчилар жамоат транспортларига чиқарилмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг